Янгиликлар

6 Декабрь 2025

Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида бошқармага бириктирилган маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди. Текширув жараёнида маҳаллалардаги жамоат хавфсизлиги ҳолати, Қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат ўташ интизоми, жойлардаги профилактик тадбирларнинг амалга оширилиши билан ҳамкорлик даражаси ўрганилди.

Шу билан бирга, қўриқловдаги объектларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг кундалик хизмат фаолияти, хизмат давомида қўлланилаётган техника ва қуроллар ҳолати, объектларнинг қўриқланиш даражаси, ходимларнинг ҳушёрлик ва масъулият билан ёндашуви ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг чақириқларга етиб келиш вақти, уларнинг ҳаракат тактикаси, жойларда вазиятга тез ва тўғри баҳо бериш қобилияти, зарурат туғилганда кўриладиган чора-тадбирлар ҳам ўрганиб чиқилди.

Бундан ташқари, мониторинг марказларининг фаолияти, объектларни реал вақт режимида кузатиш жараёнлари, ходимларнинг рақамли назорат воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги ва сигналларга жавоб қайтариш тезлиги батафсил текширилди.

Умуман олганда, олиб борилган ўрганишлар натижасида қўриқлаш хизмати фаолиятидаги мавжуд имкониятлар, ечим талаб этувчи масалалар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.