Янгиликлар

16 Январь 2026

Сирдарё вилояти Қўриқлаш хизмати ходимларининг Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташрифи

Сирдарё вилояти Қўриқлаш хизмати томонидан ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш мақсадида турли маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, тарихий жойларга саёҳатлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Шу доирада ходимлар Гулистон давлат университети ҳузурида фаолият юритаётган Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида ходимлар қатағон йилларида таъқибга учраган, Сирдарё вилоятида яшаб ижод ва фаолият олиб борган фидойи инсонлар ҳаёти, шунингдек, уларнинг Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлидаги жасоратли курашлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Мазкур саёҳат ходимларда тарихий хотирага ҳурмат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.