Янгиликлар

11 Январь 2026

Қўриқлаш департаментининг ҳудудий хизматлари ходимлари иштирокида, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини назорат қилиш мақсадида текширув ва назорат тадбирлари ўтказилди.

Бўлиб ўтган тадбирда раҳбариятлар ва ҳудудлардаги ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари томонидан ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш муҳимлиги, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлиги тушунтирилди. Автотранспорт воситасини бошқарганда тезликни оширмаслик, чалғимаслик, доимо сергак бўлиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Барча шахсий таркиб, янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Учрашувлар якунида масъуллар томонидан хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг созлиги, техник ҳолати ҳам кўрикдан ўтказилди. Ходимлар йўлларда юрган вақтларида ҳаракат иштирокчиларини ҳурмат қилишлари, белгиланган қоидаларга амал қилишлари лозимлиги яна бир бор эътироф этилди.