Янгиликлар

24 Декабрь 2025

Бугунги кунда экологик хавфсизликни таъминлаш жамият ва давлат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик қонунчилик талабларига риоя этиш барқарор тараққиётнинг асосий омилларидандир

Бугунги кунда экологик хавфсизликни таъминлаш жамият ва давлат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик қонунчилик талабларига риоя этиш барқарор тараққиётнинг асосий омилларидандир.

Шу муносабат билан Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари учун вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари иштирокида “Экологик хавфсизлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда экологик хавфсизликни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни, табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар атроф-муҳитни асраш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда хизмат фаолияти давомида экологик талабларга қатъий риоя этиш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар. Тадбир ўзаро тажриба алмашиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирларни белгилашда муҳим аҳамият касб этди.