Қўриқлаш хизмати ходимлари ва уларнинг оилалари билан яқин мулоқот
Наманган вилояти Қўриқлаш хизмати психологик таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан хизматда фаолият олиб бораётган ходимлар билан тизимли равишда психологик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ходимлар билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг хизмат фаолияти, руҳий ҳолати ҳамда ижтимоий-маиший муаммолари ўрганилмоқда.
Шунингдек, ходимларнинг оилавий шароитларини бевосита ўрганиш, оиладаги психологик муҳитни баҳолаш ҳамда мавжуд муаммоларни барвақт аниқлаш мақсадида уларнинг хонадонларига ташрифлар амалга оширилмоқда.
Ташрифлар давомида яшаш шароитлари, оила аъзолари билан муносабатлар, фарзандлар тарбияси ва хизмат билан боғлиқ руҳий зўриқишлар юзасидан атрофлича суҳбатлар ўтказилмоқда.