Фарғона шаҳрининг “қизил” тоифага кирувчи Шакарқишлоқ маҳалласида профилактика куни доирасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Фарғона шаҳрининг “қизил” тоифага кирувчи Шакарқишлоқ маҳалласида профилактика куни доирасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Тадбирлар Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан Патруль-пост хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилиб, уларнинг асосий мақсади — жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдан иборат бўлди.
Тадбир бошланишида хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, раҳбарият томонидан “қизил” тоифали ҳудудда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, хавфсизлик қоидалари ва профилактик ишларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.
Шундан сўнг, ходимлар хонадонма-хонадон юриб аҳоли билан суҳбатлар олиб борди. Суҳбатлар давомида маҳалла фуқароларига жиноятчиликнинг олдини олишда уларнинг фаол иштироки ва шахсий масъулиятининг муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Аҳолига ички тартиб-интизомга риоя қилиш, қўшничилик назоратини кучайтириш, шубҳали ҳолатлар юзасидан тезкор хабар бериш каби масалалар борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.
Бундай “хонадонма-хонадон” тарғибот ишлари жиноятчилик профилактикасида самарали усуллардан бири бўлиб, маҳаллаларда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилмоқда.