Янгиликлар

19 Март 2025

Республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ҳамда марказий кўчалар атрофига турли кўчатлар экилмоқда ҳамда уларнинг парвариши таъминланмоқда. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти масъуллари томонидан ҳам белгиланган ҳудудларда ушбу жараён узлуксиз ташкил этилмоқда.

Жумладан, ушбу тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда Тошкент ҳамда Қашқадарё вилоятлари Қўриқлаш бошқармалари ходимлари ҳам иштирок этиб, гужум, катальпа ва клён, акация, каштан, павловния, чинор, қайрағоч, терак, бодом ва бошқа манзарали кўчатлар, шунингдек, одамлар кўнглига хуш ёқадиган ва ёқимли ифор таратадиган райҳон, лаванда, гултожихўроз, хризантема сингари гуллар экилди.
Маҳаллаларда дарахтларнинг қуриган шохлари кесилиб, атроф кўкаламзорлаштирилди. Ички йўл четларига турли навдаги ниҳоллар ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ариқлар тозаланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ушбу азалий қадрият яна бир бор ҳаммани бир мақсад атрофида бирлаштирди.
Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад – халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат.