Янгиликлар

11 Январь 2026

Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органлари тизимида қўриқлаш соҳаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш департаменти бошлиғи Қ.А.Шодибеков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятда қўриқлаш фаолиятини янада ривожлантириш, Қўриқлаш бўлинмалари ишини самарали ташкил этиш ҳамда хизмат сифатини оширишга қаратилган ўрганишлар амалга оширилди

Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органлари тизимида қўриқлаш соҳаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш департаменти бошлиғи Қ.А.Шодибеков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятда қўриқлаш фаолиятини янада ривожлантириш, Қўриқлаш бўлинмалари ишини самарали ташкил этиш ҳамда хизмат сифатини оширишга қаратилган ўрганишлар амалга оширилди.

Ўрганишлар давомида қўриқда бўлган ўта муҳим, тоифаланган ва халқ хўжалиги объектларининг техник мустаҳкамлик ҳолати, замонавий қўриқлаш воситалари билан таъминланганлик даражаси, ходимларнинг хизмат ўташ шароити ҳамда жанговар ва касбий тайёргарлик ҳолати атрофлича ўрганилди. Шунингдек, объектлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, қўриқланаётган ҳудудлар хавфсизлигини янада ошириш, рақамли технологиялар ва инновацион ечимларни кенг жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти Қўриқлаш хизматига қарашли спорт мажмуасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилиб, спортчи ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотлар ўтказилди. Қўриқлаш бўлинмаларида хизмат қилаётган, фарзандида ногиронлиги бўлган ходимларнинг оилалари билан ҳам алоҳида учрашувлар ташкил этилди. Ходимлар фарзандлари учун барча зарур шарт-шароит ва имкониятларни яратиб бериш юзасидан вилоят Қўриқлаш хизмати масъулларига аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек, қўриқда бўлган 8000 дан ортиқ объект ва 11 000га яқин хонадонларнинг техник мустаҳкамлик ҳолатларини қайтадан тўлиқ назоратдан ўтказиш бўйича топшириқлар берилди. Аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда билдирилган таклифларни амалиётга жорий этиш мақсадида бошқарув аппарати ходимларига тегишли кўрсатмалар берилиб, зарур моддий-техника воситалари ажратилди.

Масъул раҳбарларга Қўриқлаш бўлинмалари мониторинг марказлари фаолиятини ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари билан узвий боғлаш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолиятини соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда ташкил этиш, шунингдек жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларни фош этишда ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.