Янгиликлар

22 Январь 2026

Фарғона вилояти Қўриқлаш хизматида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Фарғона вилояти Қўриқлаш хизматида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Малака ошириш институти масъуллари, аппарат ходимлари ва шахсий таркиб иштирок этди. Семинарда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, қарор ижроси доирасида юклатиладиган устувор вазифалар, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури хусусида маърузалар тингланди.

Қайд этилганидек, 2025-йилда амалга оширилган тизимли ишлар натижасида маҳаллаларда жиноятчилик 1,5 бараварга камайган. Янги ҳужжат эса бу натижани мустаҳкамлаш ва соҳани тўлиқ рақамлаштириш орқали "жиноятдан холи ҳудуд" концепциясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган.

Мазкур қарор қўриқлаш хизмати ходимлари зиммасига янада масъулиятли ва шарафли вазифаларни юклайди. Ҳар бир ходим ўз хизмат фаолияти орқали маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиши, аҳоли ишончини оқлаши ва хавфсиз муҳит яратишда фаол бўлиши лозим. Юксак касбий салоҳият, садоқат ва фидойилик асосида олиб борилаётган хизмат эса “Хавфсиз маҳалла — тинч ҳаёт” тамойилини ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилади.